Стабилизаторни танлаш бўйича тавсиялар

Стабилизаторни танлаш бўйича тавсиялар

Кучланиш стабилизаторининг керакли моделини мустақил танлаш, айрим холларда жуда мураккаб вазифага айланиши мумкин. Кучланиш стабилизаторини танлашдаги муаммони енгиллаштириш учун, биз сизнинг бир нечта ва тез-тез бериладиган муҳим саволларингизга жавоб берамиз. (“Power light service” хиўмат кўрсатиш маркази мутахассисларига мурожаат қилинг).

Ишни нимадан бошлаш керак?

Аввалига, сизга айнан шу стабилизатор ҳақиқатда кераклигини англаш керак. Бунинг учун сизнинг электр тармоғингиз учун айнан қайси жиҳатлар хос – яъни доимо кўтарилувчи ёки пасаювчи кучланиш, кучли сакрашлар ёки кучланишдаги узилишлар, синусоидалликнинг бузилиши ва бошқалар.

Стабилизаторни тўғри танлаш учун айнан қайси техник характеристикалар муҳим?

Биз сизга кучланиш стабилизаторини қуйидаги тартибда кўриб чиқишингизни тавсия этамиз:
•    фазалар сони
•    чиқиш қуввати
•    кирувчи кучланишларнинг ишчи диапазони
•    стабилизациянинг статис аниқлиги
•    жадал харакат
•    эксплуатация шартлари
•    масса ва габаритлар

Сизнинг қурилмангиз ва техникангиз иши учун айнан қайси моделни, яъни бир фазали ёки уч фазали кучланиш стабилизаторини танлаш керак?

Келинг юкламани ишга туширишнинг асосий вариантларини кўриб чиқайлик:
•    юклама ўз ичига тугатилган қурилма ёки ускунани олади. Бундай холатда ушбу қурилма ёки ускуна паспорти ёки фойдаланиш бўйича йўриқномасидан электр тармоғига уланиш чизмаси ва унинг сарфлайдиган қуввати (энг юқори ва энг паст) ҳақидаги маълумотни билиб олиш мумкин.
•    юклама ўз ичига бир нечта қурилма ва ускуналарни олади. Бундай холатда, агарда уларнинг орасида хеч бўлмаса биттаси уч фазали уланиш чизмаси билан бўлса, бунда кучланиш стабилизаторининг уч фазали моделини танлаш лозим.

Агарда, юкламанинг якуний қуввати баланд бўлса, ва уни бўлакларга бўлиш мумкин бўлса, бунда яхшиси кучланиш стабилизаторининг уч фазали моделини танлаш керак бўлади ва уланиш чоғида юкламани фазалар бўйича тақсимлаю чиқиш лозим. Юкламани бир хилда тақсимлаш “фазанинг янглишуви” каби таъсирнинг олдини олади ва стабилизаторнинг хизмат муддатини узайтиради. Хар бир фазадаги (кучланиш стабилизатори каналидаги) юкламанинг кучланиш стабилизаторининг ушбу модели учун рухсат берилган кўрсатгичдан ошмаслигини таъминлашга диққатингизни қаратинг.

Мажмуавий электр таъминотили чизмаларни тузиш учун, масалан, ёзги уй, хонадон ва дала ховлилар ва бошқаларни барпо этиш учун, бир фазалилар баробарида, уч фазали кучланиш стабилизаторлари ёки уларнинг комбинацияси тавсия этилади. Ушбу холатда ҳамма нарса, сиз электр тармоғидаги қайси объектни стабиллаштирилган тармоқ кучланиши билан тўлдиришингизга боғлиқ. Агарда, сиз объектни бутунлигича улашни истаганингизда, биз умумий холларда, ёритиш, асосий куч (розетка) гуруҳи, қўшимча куч гуруҳини  алоҳида тартибда улаш мақсадида кучланиш стабилизаторининг уч фазали моделидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз. Доимо фақат бир фазали ёки уч фазали кучланиш стабилизаторини ишлатиш шарт эмас. Айрим холларда, электр таъминоти тизимини бир нечта, кучланиши ва аниқлиги бўйича хилма-хил бўлган уч ва бир фазали кучланиш стабилизаторларидан фойдаланиб қуриш мумкин. 

Кучланиш стабилизаторининг керакли қувватини қандай тўғри аниқласа бўлади?

Кучланиш стабилизаторининг керакли қувват мезони бўйича тўғри моделини танлаш учун, сарфланадиган юклама ва якуний қувватни хисоблаб чиқиш керак.
Аниқ бир қурилманинг сарфланадиган қувватини унинг паспорти ёуи фойдаланиш бўйича йўриқномасидан билиб олиш мумкин. Баъзида, сарфланадиган қувват таъминот кучланиши ва тармоқ частотаси билан биргаликда қурилма ёки ускунанинг орқа деворчасида кўрсатилади.
Қурилма сарфлайдиган қувватни ҳисоблашда, тўла қувват баробарида қурилманинг ишга тушиш токини эътиборга олиш шарт. Тўла қувват бу – электр қурилма томонидан сарфланадиган бутун қувват бўлиб, у юклама турига қараб фаол ва реактив қувватдан ташкил топади. Фаол қувват доимо ваттда кўрсатидаги (Вт), бутуни эса – вольт-амперда (ВА). Электр таъминоти истеъмолчилари бўлган қурилмалар одатда, фаол каби, реактив тузилмали юкламага эга бўлади.

Фаол юклама. Юкламанинг ушбу турида сарфланадиган бутун энергия нурланиш (чироқ ва иссиқлик) да юзага келади. Айрим қурилмаларда ушбу тузилма асосий ҳисобланади. Мисол – чўғланма лампалар, иситгичлар, электрплиталар, дазмоллар ва бошқалар.

Реактив юклама.
Қолган барчаси. Улар, ўз ўрнида индуктив ва сиғимлиларга бўлинади. Мисол – электродвигатели бор бўлган қурилмалар. Чизиқли занжирларнинг юу унсурлари энергия ўтказмайди, фақатгина уни электр ёки магнит майдонида сақлаб туради ва уларни келгусида электр занжирига узатади.

Вольт-ампердаги бутун қувват ва ваттдаги фаол қувват бир бири билан COSф коэффициенти билан боғлиқ. Реактив тузилмали юкламага эга қурилмаларда, одатда уларнинг фаол сарфланадиган қуввати ватт ва COSф ифодаланади. ВА даги бутун қувватни ҳисоблаш учун, Вт даги фаол қувватни COSф га бўлиш керак. Масалан – агарда дрелда “600 Вт” ва COSф=0.6 га тенг деб ёзилган бўлса, бунда аслида асбобнинг сарфлайдиган бутун қуввати 600/0.6 =1000 ВА га тенг бўлади. Агарда COSф кўрсатилмаса, фаол қувватни ҳисоблаш учун уни 0.7 га бўлиш мумкин.

Юқори ишга тушишдаги токлар. Бирор бир электродвигатель ишга тушиш вақтида, энергияни штат режимдагидан кўра бир неча марта кўпроқ сарфлаши мумкин. Сарфланадиган ток ўлчамининг ўзаро нисбати, қурилмани ишга тушиш вақтида (ёқилишида) ток ўлчамининг ўрнатилган режимдагиси – ишга тушишдаги токнинг қисқалиги деб аталади. Ушбу ўлчам электродвигатель тури ва тузилиши, равон ишга тушиш қурилмасининг бор ёки йўқлигига боғлиқ бўлиб, у 3 дан 7 гача бўлиши мумкин.

Агарда, юклама таркибига ушбу қурилмадаги асосий истеъмолчи саналган электродвигатель кирса (масалан: тушириш насоси, совутгич), аммо унинг ишга тушиш токи ноаниқ бўлса, унда қурилма ишга тушган вақтда кучланиш стабилизаторининг қайтадан ишга тушишини олдини олиш мақсадида двигательнинг сарфланадиган қувватини минимал равишда 3 га кўпайтириш керак.   

20 % заҳирага эга сарфланадиган қувват юкламасили кучланиш стабилизатори моделини танлаш тавсия этилади. Биринчидан, сиз стабилизаторнинг “авайловчи” ишлаш режимини таъминлаб, унинг хизмат муддатини узайтирасиз ва ўзингизда янги қурилмага уланиш учун қувват заҳирасини яратасиз.

Қурилма ҳимояси учун стабилизациянинг қандай аниқлик ўлчами керак бўлади?

Стабилизация аниқлигини танлаш учун кучланиш стабилизатор ёрдамида ҳимояланадиган аппаратни юклашдаги рухсат берилган кучланишлар диапазонини аниқлаб олиш зарур. Ўз аппаратурангиздаги электр таъминоти параметрларини билиб олиш учун, фойдаланиш бўйича йўриқномага қаранг ёки ишлаб чиқарувчининг хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилинг.

Биз, сизнинг аппаратурангиз учун айнан қайси электр таъминоти зарурлигини аниқ айтиб беролмаймиз, чунки турли ишлаб чиқарувчиларнинг аппаратуралари ва қурилмаларига қўйилаётган талабларнинг йирик хилма-хиллиги мавжуд.

Турмушдаги қурилма ва аппаратуралар электр таъминотини 220В - + 5-7 % кучланиш ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Ёритиш аппаратураси (қандил, прожектор, софит ва бошқалар) ни аниқлиги 3 % дан кам бўлмаган ва кучланишнинг равон бошқарувли (поғонали бўлмаган) кучланиш стабилизатори ёрдамида улаш тавсия этилади. Стабилизация аниқлиги ошгани сари, чиқувчи кучланишнинг ўзгариши камайиб боради, ва чироқ жадаллигининг кўринарли ўзгариши кирувчи кучланишдаги кучли сакрашлар билан пасайиб боради.

Диққат! Кучланиш стабилизаторини ишлатиш, “милтийдиган чироқ” бутунлай таъсирининг олдини олмайди, аммо ёритиш лампаларини муддатидан олдинги издан чиқишидан химоя қилади.

Стабилизаторнинг яна қандай қўшима функционал имкониятлари бор?

Кучланиш стабилизаторининг асосий функциялари бўлиб қуйидагилар саналади:

•    кириш кучланиш ишчи диапазон чегараларидаги чиқувчи кучланишни стабиллаш
•    кирувчи кучланишнинг ишчи диапазонда жойлашганлиги сабабли юкламани кўтарилган ёки пасайтирилган чиқувчи кучланишлардан химоя қилади (юклама таъминотини узиш)
•    стабилизаторнинг юклама занжиридаги қисқа туташув ва қувватнинг қайтадан ишга тушишидан сақлайди.

Стабилизаторларнинг айрим турлари қўшимча функционал имкониятлар беради, уларни ўз мақсадига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

•    фойдаланувчи томонидан стабилизатор созланмаларини мустақил равишда ўзгартириш имконияти – 220 В да
•    юклама ҳимояси чегаларини кўтарилган ёки пасайтирилган чиқувчи кучланишда ўзгартириш.
•    стабилизаторнинг қўшимча ҳимояси:
•    куч узелларининг қизиб кетишидан химоя қилиш
•    стабилизаторнинг ўзини ташхислаш қурилмалари

Агарда сиз юқорида келтирилган саволларга жавоб бера олмасангиз, ва уларга жавоб берилгач, сизда кучланиш стабилизаторининг тегишли моделини танлаш юзасидан шубҳаларингиз бўлса, бунда сизга барча ноаниқ саволларингизга жавоб олишни ёки қўшимча маълумот учун бизнинг мутахассисларимизга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Бундан ташқари, бизнинг мутахассисларимиз сизга стабилизаторларга қўшимча равишда сифатли электр таъминотини таъминлаш бўйича аниқ вазифани ечишга имкон берувчи бошқа ўтказувчи кучланиш аппаратуралари (тўхтовсиз таъминот манбалари, назорат ва химоя қурилмалари ва бошқалар) дан фойдаланиш заруратини аниқлашда ёрдам берадилар.

 

E-Mail : info@andeli.uz Tel : +(99897) 773 9899
Главная страницаПродукты Контакты. © 2013 - 2018 Andeli.Uz   All Rights Reserved.

RocketTheme Joomla Templates